Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

MWC 2024: Ўзбекистон делегацияси Huawei замонавий технологиялари билан танишди

MWC 2024: Ўзбекистон делегацияси Huawei замонавий технологиялари билан танишди

Фото: Digital.uz

Барселонадаги MWC 2024 жаҳон мобил конгрессида иштирок этаётган Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Huawei Technologies Co. Ltd. корпорациясининг янги замонавий ечимлари билан танишди.

Делагация аъзолари 4/5/5.5G алоқа тармоқларини кенгайтириш, DWDM (телекоммуникациялар транспорт тармоғи технологияси) шаҳарлараро ва шаҳар ичидаги телекоммуникация транспорт тармоғи, ақлли уй, ақлли шаҳар ва бошқа бир қатор технологияларни кўздан кечиришди.

Huawei вакиллари 5.5G янги авлод маълумотлар узатиш технологияси тақдимотини ўтказишди. 5.5G янги авлод маълумотлар узатиш технологиясини яратишда кундан-кунга замонавий технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадаллик билан ривожланиб бораётганлиги, телекоммуникация тармоқларида маълумотлар алмашуви ҳажми (трафиги) кескин ўсиб бораётгани инобатга олиниб яратилганлиги айтилди.

Huaweiнинг рақамли шифохона тизими 110 дан зиёд давлат (хусусан, Германия, Франция ва Испания) ва шаҳарлардаги 5000 дан зиёд соғлиқни сақлаш тизимларига хизмат кўрсатиб келаётган таъкидлаб ўтилди.

Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича президенти Ванг Шунли билан учрашувда телекоммуникация соҳасида амалга оширилган ишлар натижалари муҳокама қилинди ва АКТ инфратузилмасини янада ривожлантириш борасидаги янги режалар белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг