Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

"Startup Garage”га марҳамат!

"Startup Garage” – бу инновацион ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббус бўлиб, у Ўзбекистонда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, сармоя жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — келгусида Марказий Осиёдаги тадбиркорларнинг ғояларини бозорга мос маҳсулотларга ва муваффақиятли бизнесларга айлантириш орқали кучайтиришдир.

Ушбу лойиҳа тадбиркорлик ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган бўлиб, республика даражасидаги йирик банклар ва молиявий ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади.

"Startup Garage”да қатнашишнинг ўзига хос афзалликлари мавжуд:

Жумладан, лойиҳалар зарур ресурслар ва тажрибали мураббийлар билан таъминланади.

Шу билан бирга, йирик молиявий институтлар ва бошқа тадбиркорлар билан алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўлишади.

Бундан ташқари, бошқа стартаплар билан тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш, лойиҳаларга маркетинг ва реклама бўйича ёрдам кўрсатилади, бу эса уларнинг бозорда ўз ўрнини топишига ёрдам беради.

"Startup Garage”да қатнашиш учун startupgarage.uz сайтида рўйхатдан ўтинг ёки +998770475753 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг