Қайси мамлакатда интернет арзон?
Тожикистонда Алоқа хизмати интернет нархларининг ошишини қўллаб-қувватламоқда.
“Компаниялар интернет ва алоқа нархини оширишлари керак, чунки уларнинг харажатлари жуда кўп ва қолаверса, давлат бюджетини ҳам тўлдиришлари керак“, деди Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Рафиқжон Шокиров.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча фақат биргина "Мегафон Тожикистон" компанияси нархларни оширган.
Бошқа уяли алоқа операторлари тарифларининг нархи эса ўзгаришсиз қолмоқда.
Компаниялар ўз жиҳозларини март ойида янгиладилар, жумладан, қўшимча батарея ва генераторлар сотиб олдилар.
"Мегафон Тожикистон" компанияси эса ўз хизматларининг нархини кўриб чиқиб, тарифларни бироз ошириш керак, деган хулосага келди.
Рафиқжон Шокировнинг сўзларига кўра, интернет билан боғлиқ муаммолар нархларни пасайтириш билан эмас, балки ҳар бир аниқ тарифда мегабайт ҳажмини ошириш орқали ҳал бўлади.
Бир ярим йил аввал Алоқа хизмати Тожикистонда интернет тезлигини ошириш ва нархларни пасайтиришга ваъда берган эди. Бу ҳақда хизмат раҳбари ўринбосари Илҳом Атоев 2023 йил январ ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган эди.
Эҳтимол, бу ваъда мамлакат раҳбари Имомали Раҳмоннинг танқидлари оқибати берилгандир.
Чунки 2022 йил декабрь ойида парламентга мурожаати чоғида у Алоқа хизматига интернет сифати ва тезлигини ошириш, шунингдек, унинг нархини пасайтириш чораларини кўриш бўйича топшириқ берган эди.
Аммо 2024 йил апрел ойида уяли алоқа операторлари ўз-ўзидан тарифларни оширганидан сўнг, Алоқа хизмати мобил компаниялар интернет ва мобил алоқа нархини эмас, балки интернет тезлигини ошириши керак, деган баёнот билан чиқди.
Айни пайтда, мобил маълумотларнинг қулайлиги индексига кўра, Тожикистонда 1 ГБ интернетнинг ўртача нархи 1,65 долларни ташкил қилади. Шу ўринда, Қозоғистонда 0,41 доллар, Қирғизистонда эса 1 ГБ интернет 0,17 доллар.
Қўшни мамлакатлар ичида интернет нархи бўйича энг қулайи Қирғизистон экан, деб ўйлаётгандирсиз?
Хўш, сизнингча йилдан-йилга алоқа сифати яхшиланиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бугунги кунда нархлар сифат сингари ортмоқдами?
Жорий йил аввалида Марказий Осиё мамлакатлари орасида интернет тезлиги бўйича Қозоғистондан кейин 2-ўринни эгаллаган Ўзбекистонда 1 ГБ интернет бор йўғи 0,30 долларни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter