Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

UzSOC ва “Вазиятлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди (+видео)

Бугун, 8 июл куни UzSOC Ахборот хавфсизлиги мониторинг маркази ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.Худаяров, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умарова, Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов иштирок этди.

Таъкидлаш лозимки, қўриқланадиган объектларнинг ахборот хавфсизлиги устидан мунтазам мониторинг олиб бориш, давлат органлари инфратузилмаларида киберхавфларни аниқлаш ва уларга тезкор чора кўриш, ҳодисаларнинг олдини олиш ва уларни текшириш, шунингдек, янги заифликларни ўз вақтида аниқлаш UzSOC Ахборот хавфсизлиги мониторинги марказининг асосий вазифалари ҳисобланади. 

Марказнинг ташкил этилишига давлат ва муҳим инфратузилмага киберҳужумлар ҳамда кибертаҳдидлар сонининг кўпайиши, маълумотларнинг сизиб чиқиши, меҳнат бозорида ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги сабаб бўлди.

Шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида жонкуяр шифокорлар, юқори малакали тиббиёт мутахассислари ва ҳамшираларнинг кундалик машаққатли меҳнатида техник ва ташкилий узилишларни бартараф этиш ҳамда ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш йўли билан соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-тамойилларни қисқартириш, аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази”нинг очилиши бу йўлдаги муҳим қадамлардан бўлади.

UzSOC маркази Ўзбекистоннинг ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва замонавий таҳдидларга қарши туришга қодир ишончли рақамли инфратузилмани яратиш йўлида муҳим қадам бўлади.

Тадбирда бундан ташқари, меҳмонларга UZINFOCOM лойиҳалари, жумладан, MyID биометрик идентификация экотизими, “Рақамли энергия” ягона биллинг тизими, Mygov.uz давлат хизматлари портали ва бошқалар, шунингдек, жорий йилнинг апрел ойида турли АйТи мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрлаш учун очилган Ustudy IT Академияси тақдим этилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг