Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузия билан IТ соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, стартаплар учун қулай муҳит яратилади

Грузия билан IТ соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, стартаплар учун қулай муҳит яратилади

Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири ўринбосари билан стартаплар ва IТ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирининг ўринбосари Ираклий Надареишвили раҳбарлигидаги делегация Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюриб, учрашувлар ўтказди. 

Ташриф доирасида Грузия ва Ўзбекистон ўртасида рақамли технологиялар, стартаплар ва IТ соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда стартап экотизимини ривожлантириш, унинг халқаро рақобатбардошлигини ошириш ва ҳамкорликдаги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида венчур фондлар ташкил этиш ва улар орқали инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам фикрлар алмашилди.

Томонлар IТ соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стартаплар учун қулай муҳит яратиш ва венчур сармояларни жалб қилиш бўйича қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш таклифларини илгари сурдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг