Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро информатика олимпиадасига тайёргарлик тўғрисида ташкил этилган ўқув машғулотлари иштирокчилари ва Зулфия номидаги Давлат мукофотининг 2025 йилги совриндорлари билан учрашув ўтказилди

Халқаро информатика олимпиадасига тайёргарлик  тўғрисида ташкил этилган ўқув машғулотлари иштирокчилари  ва Зулфия номидаги Давлат мукофотининг 2025 йилги совриндорлари билан учрашув ўтказилди

20 март куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Халқаро информатика олимпиадасига тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув машғулотларида иштирок этган ўқувчилар ва Зулфия номидаги Давлат мукофотининг 2025 йилги совриндорлари билан учрашув ўтказди.

2026 йилда илк бор нуфузли IOI- Халқаро информатика олимпиадасига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Жорий йилдан бошлаб ушбу олимпиадага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида хориждан мураббийлар жалб қилиб, ўқувчиларни олимпиадага тайёрлаш жараёнлари бошланди. 

Вазирнинг иқтидорли ёшлар билан учрашувига яна бир муҳим сабаблардан бири жорий йил илк бор Зулфия номидаги Давлат мукофоти йўналишлари сафига АйТи соҳасини ҳам қўшилгани бўлди. Қувонарлиси, бу йил АйТи соҳасида фаолият юритиб, юксак натижаларга эришган 4 нафар хотин-қизлар ушбу мукофот билан тақдирланди.

Батафсил: https://digital.uz/oz/news/view/41405

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг