IT Parkдаги очиқ эшиклар кунига марҳамат!

IT Park Uzbekistan мажмуаси ўз резидентлари ва стартаплар учун мўлжалланган ҳафталик "Очиқ эшиклар куни" ташаббусини йўлга қўймоқда.
9 апрел куни 15:00—17:00да бўлиб ўтадиган очиқ эшиклар кунида сиз:
- Ўзбекистонда компанияни қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин?
- Чораклик, ойлик солиқ ва IТ Park ҳисоботларни қандай топшириш керак?
- Tашқи иқтисодий фаолиятга тегишли шартнома маълумотларини ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига қандай киритиш?
- Чет эллик ҳамкорлар билан қандай шартнома имзолаш мумкин, каби саволларга мутахассислардан жавоб олишингиз мумкин.
Агар сиз янги иш бошлаётган ёки операцион жараёнларни чуқурроқ тушунишни истаётган бўлсангиз, ўша куни жавобларни бевосита манбадан олиш имкониятига эга бўласиз.
Хўш, очиқ эшиклар кунида қатнашиш сизга қандай имкониятларни тақдим этади?
- Босқичма-босқич йўриқнома олиш;
- Ўзингизни қизиқтирган саволларни бериш;
- IT Park жамоаси билан яқинроқ алоқа ўрнатиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter