Дунёнинг етакчи компаниялари – Wolters Kluwer ва Epam делегацияси IT Park мажмуаси ҳамда UZINFOCOM офисига ташриф буюрди

Меҳмонларга Ягона интеграторнинг асосий лойиҳалари ва ютуқлари тақдим этилди.
Ушбу тақдимот компаниянинг рақамли инфратузилмани ривожлантириш ҳамда мамлакатни халқаро майдонга олиб чиқишдаги фаол ролини таъкидлади.
Хусусан, электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги ва фуқаролар ҳамда бизнес учун инновацион хизматлар соҳаларидаги ишланмаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумот учун, Wolters Kluwer – турли соҳаларда профессионал маълумотлар, дастурий ечимлар ва консалтинг хизматларини тақдим этишга ихтисослашган етакчи халқаро компания.
Epamнинг дунё бўйлаб 500 мутахассиси Wolters Kluwer лойиҳаларида ишлайди, жумладан, Ўзбекистонда 30 нафар Эпам ходими ушбу жараёнда иштирок этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter