IТ йўналишида "Зулфия" мукофоти совриндорига айланган қизларимиз сафи янада кенгайсин!

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда турли соҳаларда ютуқларга эришган хотин-қизларимизга давлат мукофотлари топширилди.
"Зулфия" номидаги давлат мукофоти совриндорлари ҳам ушбу байрам доирасида муносиб тақдирланди, улар орасида IТ йўналишида ҳам 4 нафар хотин-қизлар ҳам борлиги жуда қувонарли.
Байрам муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил пресс клубда ташкил этилган махсус тадбирда ҳам Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбарлари иштирок этиб, совриндорларни қутладилар.
Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали ҳам "Зулфия" номидаги давлат мукофоти совриндорларини самимий муборакбод этиб, уларга Ўзбекистонда IТ соҳасини ривожлантиришдаги фаолиятларида улкан зафарлар тилайди!
Келгуси йилларда сафингиз янада кенгайсин, рақамли технологиялар оламида муносиб бўй кўрсатаётган ”Зулфиячи” қизлар!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter