Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Сунъий интеллект ва Фрилансинг” бўйича Жамоат хавфсизлиги университетида форум бўлиб ўтди

“Сунъий интеллект ва Фрилансинг” бўйича Жамоат хавфсизлиги университетида форум бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасаси ҳамкорлигида тадбир ташкил этилиб, унда Тошкент шаҳар талабаларининг 100 га яқин вакиллари иштирок этди.

Форумда тадбир иштирокчиларига сунъий интеллектнинг имкониятлари ва уни фрилансингдаги роли ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Марказ ходим-экспертлари сунъий интеллектнинг фрилансерлар учун қай тарзда фойдали бўлиши, уларнинг ишини қандай осонлаштириши ва янги имкониятларни яратиши ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, форумда муҳокама қилинган асосий мавзулардан бири сунъий интеллектнинг ривожланиши бўлди. Ёшларга сунъий интеллектни ўз ишларига интеграция қилиш ва бу технологиядан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг