Нагоя иқтисодиёт университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйиладими?
Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Нагоя иқтисодиёт университети вакили профессор Микико Мацумото билан учрашди.
Мазкур учрашувда Нагоя иқтисодиёт университети ва Вазирлик ҳузуридаги университетлар билан яқин йилларда япон таълим стандартлари асосида IТ ва сунъий интеллект ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда университет профессор-ўқитувчилари иштирокида япон тили ва IТ бўйича онлайн курслар ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, вазир ўринбосари Рустам Каримжонов томонидан вазирликда рақамли таълим ҳамда сунъий интеллект ривожлантириш йўналишларида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Нагоя иқтисодиёт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи келишилди.
Ҳозирги вақтда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан қўшма дастур ва Double degree механизмини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Ўз ўрнида, Нагоя иқтисодиёт университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорлик ўрнатиш таклиф қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter