Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли технологиялар вазирлиги имконияти чекланган шахсларни ишга таклиф этади

Рақамли технологиялар вазирлиги имконияти чекланган шахсларни ишга таклиф этади

Рақамли технологиялар вазирлиги ўз тизимида инклюзивликни таъминлашга қаратилган ишларни давом эттириш мақсадида имконияти чекланган шахсларни ишга таклиф этади.

Сизни рақамлаштириш соҳасида мавжуд 100 тадан ортиқ турли хилдаги аналитик, дастурловчи, ўқитувчи, муҳандис ва бошқа йўналишлар кутмоқда.

Рақамли технологиялар вазирлиги жамоасига қўшилинг!

Бунда сиз учун:

  • рақамли хизматларни жорий этишда инклюзивликни таъминлаш;
  • рақамли технологияларни ривожлантириш жараёнларида иштирок этиш каби имкониятлар пайдо бўлади.

Барча қизиқувчиларни мавжуд вакансиялар билан танишиш учун +998 71 238-41-16 телефон рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни ушбу манзилга юборишингиз мумкин: kadr@digital.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг