Тез орада IТ Parkнинг яна бир катта биноси фойдаланишга топширилади
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Нукус шаҳрида қурилаётган IТ Park биносининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Вазир қурилиш жараёнлари билан танишиш давомида IТ корхоналарга қулай муҳит яратиш, бино қурилиш ишлари якунлангандан кейин, энг аввало, фаолиятни тизимли амалга ошириш, Қорақалпоғистон Республикасида IТ экспорт ҳажмини ошириш, ёшларга муносиб иш ўринлари яратиш, шунингдек, BPO ва КPО хизматлар йўналишида марказлар фаолиятини ҳам ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.
Ҳудудда ёшларни рақамли технологиялар соҳасида ўқитишга мўлжалланган IТ ўқув курслар фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутган.
Қолаверса, мазкур ўқув марказлари Қорақалпоғистон ёшларини хорижий тилларни ва сердаромад замонавий касбларни ўргатишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Ўз навбатида, қурилаётган объектларда ишларни янада сифатли ва жадал олиб бориш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter