Немис, Корейс, Япон, Турк, Араб тилларида равон сўзлаша олсангиз Сизни IT Park юқори маошли ишга таклиф қилади!
Чет эл капитали иштирокидаги IT Park резиденти бўлган компаниялар сони ортиши билан бирга уларнинг юртимиздаги чет тилларини биладиган кадрларга талаби ортмоқда.
Қуйидаги тилларда равон сўзлаша оладиган иқтидорли кадрларни изламоқдамиз:
🔹Немис тили (800+ бўш иш ўрни)
🔹Корейс тили (300+ бўш иш ўрни)
🔹Япон тили (300+ бўш иш ўрни)
🔹Турк тили (200+ бўш иш ўрни)
🔹Араб тили (200+ бўш иш ўрни)
Агар сиз ушбу тиллардан бирини билсангиз ва инглиз тилини камида B1 даражасида ўзлаштирган бўлсангиз, бу етакчи халқаро компанияларда карьерангизни бошлаш учун ноёб имкониятдир. Мослашувчан иш жадвали, мартаба ўсиши ва муваффақиятга етакловчи лавозимдан баҳраманд бўлинг.
Бу шунчаки иш эмас, балки касбий имкониятлар дунёсига очилган эшикдир!
Аризангизни топширишга тайёрмисиз? Бошлаш учун ҳавола орқали ўтинг: https://forms.gle/FNcjS6ZPtZgqoDoeA
Жаҳоннинг энг яхши иш берувчи компанияларининг Ўзбекистондаги офисларида юқори маошли, мослашувчан карьерангиз сари биринчи қадамни қўйинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter