Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Боёвут ва Гулистон туманларида Рақамли технологиялари вазирлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан кўчат экиш акцияси кенг миқёсда ўтказилди

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Боёвут ва Гулистон туманларида Рақамли технологиялари вазирлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан кўчат экиш акцияси кенг миқёсда ўтказилди

Табиатни асраш, атроф-муҳитни покиза тутиш башарият учун ҳаёт-мамот масаласи, келажак авлод олдидаги долзарб мажбуриятдир. Юртимиз бўйлаб ташкил этилаётган яшил ҳудудлар, обод этилаётган манзиллар эса ана шу мақсад йўлидаги эзгу ташаббусларнинг амалий ифодасидир.  

Мамлакатимизда 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили” ҳамда яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг майдонларини кенгайтириш, ушбу соҳада масъул ташкилотлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида Рақамли технологиялари вазирлиги ва IT Park ташаббуси билан Боёвут туманининг Пахтакор ва Муқумий маҳаллаларида ҳамда Гулистон туманининг Сойибобод маҳалласи ҳудудида экологияни яхшилаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ҳосилдор боғлар яратиш ва ҳудуддаги биохилма-хилликни сақлаб қолиш мақсадида оммавий кўчат экиш тадбири ўтказилди.

Батафсил: https://digital.uz/oz/news/view/41487

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг