Ucell: янги ягона контакт маркази
19 ноябрь куни Ucellнинг янги контакт марказининг очилиш маросими ташкил этилди. Замонавий марказ 9 миллион абонентдан келиб тушадиган юз минглаб қўнғироқларни сифатли қайта ишлайди. Янгиланган контакт маркази оддий ҳамда корпоратив таъриф фойдаланувчилари учун кун-у тун маълумот хизматларини тақдим этади. Теле-савдо қўнғироқлар орқали амалга оширилиб, компаниянинг янги маҳсулот ва хизматлари таклиф этилади.
“Янги контакт марказининг очилиши — бу хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва абонентлар учун ноёб тажриба яратиш йўлидаги муҳим қадамдир. Мижозлар билан алоқа — бу шунчаки зарурат эмас, балки компания учун энг муҳим устувор йўналишдир. Ҳар бир қўнғироқ, ҳар бир хабар мобил операторга фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини эшитиш, тушуниш ва уларга энг яхши ечимларни таклиф қилиш имконини беради. Бугун расман очилган контакт маркази бу жараёнларни бутунлай янги сифат даражасида амалга ошириш имконини беради”, —дейди Коском МЧЖ компаниясининг бош директори, Андрей Шишковский.
Контакт марказида 6 та йирик монитор ва 2 та мониторли мобил девор ўрнатилган бўлиб, улар ходимларга реал вақт режимида нечта абонент навбатда турганини кузатиш имконини беради. Иш жойлари шовқинни камайтириш учун махсус жиҳозланган, шу туфайли мижозларга хизмат кўрсатиш сияфати янади яхшиланди. Танаффус пайтида операторлар овоздан изоляцияланган хоналарда дам олишлари мумкин. Тез орада интеграциялашган алоқа тизими жорий этилиши режалаштирилган, бу орқали мижоз компания билан ўзига қулай бўлган ҳар қандай канал орқали мулоқот қилиш имкониятига эга бўлади.
“Мен учун, қолаверса барчамиз учун янги марказ катта мотивация, янги илҳом ва офиснинг доимий, кулранг атмосферасидан ёрқин, шинам муҳитга ўтиш демакдир. Бизнинг ишимизда атмосфера жуда муҳим, айниқса биз тизим чекловларида абонентларнинг норозилиги ва салбий таъсирига дуч келадиган ҳолатларда олдинги сафдамиз ва кўп вақтимизни ишда ўтказамиз”, –дейди Ягона контакт маркази раҳбари, Жаҳонгир Маҳаматбаев.
“Биз СVM тизими орқали ишлаймиз, яъни абонентлар ўз тарифларидан ташқари қилаётган харажатларни онлайн кузатамиз ва қўнғироқлар орқали уларга тўғри келадиган оптимал тариф режаларини таклиқ қиламиз, бу албатта фойдаланувчилар маблағларини бир мунча тежашга ёрдам беради. Бугунги марказнинг очилиши эса иш фаолиятимизни янада оптималлаштиришга ёрдам беради ва бизни абонент билан янада яқинроқ қилади”, — дейди теле-маркетинг йўналиши раҳбари, Ойбек Сайдалиев.
Маълумот учун, Ucell — Ўзбекистондаги етакчи мобил алоқа оператори бўлиб, абонентларга кенг кўламли рақамли хизматларни, жумладан, 2024 йилнинг биринчи ярмида ООКЛА экспертлари томонидан мамлакатдаги энг яхши деб топилган юқори тезликдаги мобил интернетни тақдим этади. Компания фойдаланувчиларга энг яхши хизматлар ва ҳар бир мулоқот босқичида юқори даражадаги хизмат кўрсатишни кафолатлаш мақсадида ривожланишда давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter