Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда сунъий интеллект кассирларнинг самимийлигини кузатиб боради

Японияда сунъий интеллект кассирларнинг самимийлигини кузатиб боради

Foto: Ferra

Япониянинг AEON супермаркетлар тармоғи ходимларнинг табассумини баҳолаш учун сунъий интеллект тизимини жорий қилди.

InstaVR томонидан ишлаб чиқилган “Mr Smile” хизмат кўрсатиш даражасини аниқлаш учун 450 дан ортиқ параметрларни, жумладан, юз ифодалари ва овоз оҳангини таҳлил қилади.

Янги технология саккизта AEON дўконида қўлланилиб, тахминан 3400 нафар ходимни қамраб олди. Уч ой давомида хизмат кўрсатиш сифати 1,6 баробар яхшиланди.

Бироқ, ташаббус иш жойида таъқиблар кучайиши ҳақида ташвиш уйғотди. Японияда бу ҳодиса "касу-хара" - мижозларнинг тажовузкор хатти-ҳаракати сифатида танилган.

Энг йирик касаба уюшмаси UA Zensen томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, сўралган 30 минг ишчининг деярли ярми бундай муаммоларга дуч келган.

Баъзи одамлар табассум стандартларига мажбурланиш босимнинг бир шакли деб ҳисоблашади. "Табассумлар мажбурий эмас, самимий бўлиши керак", дейди танқидчилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг