Япония "KYUSHU" университетининг магистрлик дастури учун ГРАНТ

"Ўзбеккосмос" агентлиги KYUSHU технология институти (Япония) билан ҳамкорликда ёш мутахассисларга илғор космик технологиялар бўйича магистратурада ўқиш имкониятини беради.
Талаблар:
– 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республликаси фуқаролари
– Бакалавр дипломи (Аниқ фанлар ва техник йўналишлар)
– IELTS 6.5+
– 800 сўздан ошмаган мотивацион хат
– Махсус анкетани тўлдириш
Танлов босқичлари:
– www.training.cmspace.uz ҳаволаси орқали анкетани юклаб олинг ва тўлдиринг
– Веб-саҳифада жойлаштирилган "Ариза қолдириш" тугмаси орқали шахсий маълумотларингизни киритинг
– "Категория танланг" бўлимидан "Kyushu Institute of Technology" ни танланг
– Юқорида келтирилган ҳужжатларни RAR (ZIP) форматида бириктиринг
Қўшимча маълумот учун: www.training.cmspace.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter