Япониянинг 3 та компанияси Ўзбекистонда ўз офисларини очмоқчи

Пoйтахтимизда бўлиб ўтган IТ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония форуми саноат етакчилари, инвесторлар ва мутахассисларни рақамли ўзгаришлар, инновациялар ва инвестиция имкониятларини муҳокама қилиш учун бир жойга тўплади.
"Қўшма лойиҳалар ва тажриба алмашиш Ўзбекистон ва Японияга жаҳон IТ бозоридаги ўз мавқейини мустаҳкамлаш имконини беради.
Ҳамкорлигимиз динамикаси ушбу салоҳиятни тасдиқлайди: 2023 йилда IТ Parkда атиги битта япониялик резидент компания бўлган бўлса, 2024 йил охирига келиб уларнинг сони 10 тага етди, улардан учтаси аллақачон IТ хизматларини экспорт қилмоқда.
Бундан ташқари, 2024 йилда IТ Parkнинг 5 та резидент компанияси Японияга ўз хизматларини экспорт қилишни бошлади," — деб таъкидлади IТ Park Uzbekistan бош директори Абдулаҳад Кучкаров.
Тадбир якунида Япониянинг 3 та компанияси ўз бизнесини янги бозорларга кенгайтириш мақсадида Ўзбекистонда ўз офисларини очишга қизиқиш билдирди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Япониянинг ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳалар ва инвестициялар учун янги имкониятлар очиш истагини намоён этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter