IТ компанияларни Сурхондарёга жалб қиламиз
Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва IТ компаниялар учун қулай бизнес муҳитини яратиш йўналишида муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда тегишли масъуллар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда IT Park янги биноси имкониятларидан фойдаланган ҳолда, вилоятда IТ хизматлар экспортни ошириш, йирик хорижий IТ компанияларни жалб қилиш бўйича келгусидаги режалар муҳокома қилинди.
Ушбу ташаббус ҳудудда замонавий технологияларни ривожлантириш, ёш дастурчилар ва IТ мутахассисларини қўллаб-қувватлаш, халқаро инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.
Шунингдек, учрашувда IТ инфратузилмасини янада такомиллаштириш, замонавий офис ва лабораторияларни ишга тушириш, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Мазкур режалар асосида яқин келажакда Сурхондарёда халқаро миқёсдаги йирик IТ компанияларнинг фаолиятини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда.
Учрашувда яқинда иш бошлаган “Pime Samarkand Logistik” компаниясининг тақдимоти билан ҳам танишилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter