Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Tesla роботакси тақдимоти 10 октябрга қолдирилди

Tesla роботакси тақдимоти 10 октябрга қолдирилди

Foto: Ferra

Tesla  бош директори Илон Маск узоқ кутилган роботакси прототипини тақдим этишни аввалдан режалаштирилган 8 август кунидан 10 октябрга кўчирди. Маск Teslaнинг иккинчи чоракдаги даромадлари бўйича чақируви чоғида дизайнни такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаб, кечикиш ҳақида эълон қилди.

ОАВ хабарларига кўра, дастурий таъминот билан бошқариладиган роботаксислар Teslaнинг "келажакдаги қарашлари"да марказий ўрин тутади. Сунъий интеллект маҳсулотларига ўтиш Маскнинг автоном технологияларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини соддалаштириш учун Tesla глобал ишчи кучининг 10% дан кўпроғини ишдан бўшатиш ҳақидаги олдинги қароридан кейин содир бўлди.

Бироқ, компания ҳисоботларига кўра, Teslaнинг электромобил сотишдан тушган асосий даромади пасайиш белгиларини кўрсатганлиги сабабли, ўтиш жараёни қийинчиликларга дуч келмоқда. Шундай қилиб, Tesla 2024 йилнинг иккинчи чорагида 1,5 миллиард доллар фойда кўрганини маълум қилди, бу ўтган йилга нисбатан 45 фоизга камайган, автомобил сотишдан тушган даромад эса 7 фоизга камайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг