Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск 13-фарзандининг онасига нега 2,5 минг доллар берди?

Илон Маск 13-фарзандининг онасига нега 2,5 минг доллар берди?

Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг зурриёди эканлиги ҳам номаълум бўлган фарзандининг  онаси Сент-Клерга 2,5 миллион доллар берди.

Бу ҳақда у 1 апрел куни Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. Аммо умид қиламизки, бу ҳазил эмас.

"Бу менинг боламми ёки йўқми, билмайман ҳам, лекин билишга қарши эмасман. Ҳеч қандай суд қарори талаб қилинмайди" — дея таъкидлади Маск.

Шунингдек, у ҳар йили Сент-Клерга 500 минг доллар тўлашни режалаштирмоқда.

Маълумот ўрнида, аёл тахминан ярим йил олдин Илон Маскдан фарзанд кўрганини 14 феврал куни маълум қилганди.

Аёлнинг сўзларига кўра, у илгари болани ҳимоя қилиш учун ҳам бу ҳақда гапирмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг