Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳудудий электр тармоқларида “Electro Control” ахборот тизими тақдимоти билан танишилди

Ҳудудий электр тармоқларида “Electro Control” ахборот тизими тақдимоти билан танишилди

Ҳудудий электр тармоқларида “Electro Control” номли замонавий ахборот тизими жорий этилган бўлиб, ушбу тизим “DATA LIFE BUSINESS” резиденти томонидан ишлаб чиқилган. Мазкур тизим электр энергияси йўқотишларини мониторинг қилиш, уларни аниқлаш ва ҳисоблаш, шунингдек, тармоқдаги йўқотишларни минималлаштиришга хизмат қилади.

Ахборот тизими тақдимотида иштирок этган Вазир Шерзод Шерматов тизимнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, уни янада такомиллаштириш ва қўшни давлатларга экспорт қилиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берди.

Бу тизим энергетика соҳасида ресурслардан самарали фойдаланишга замин яратиб, ҳудудларда энергия самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг