Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари ҳашарда
27 ноябрь куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари ва Яккасарой тумани “Армуғон” МФЙ аҳолиси "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги хайрия ҳашарида қатнашишди.
Ушбу эзгу ташаббусда марказ ходимлари ҳудудда кўчат экиш баробарида ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тозалаш ишларида фаол қатнашдилар.
Бу каби тадбирлар юртимизнинг нафақат гуллаб-яшнаши ва обод бўлиши, балки меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам руҳининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Марказ экологик муаммоларни ҳал этиш учун рақамли технологияларни қўллаш ва яшил майдонга бўлган иштиёқни кучайтиришда бошқа ташкилотлар ва аҳоли билан доимий ҳамкорлик қилиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter