Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенат йиғилишларида Президентимиз томонидан белгиланган вазифаларнинг сифатли ижросини таъминлаш Вазирликнинг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенат йиғилишларида Президентимиз томонидан белгиланган вазифаларнинг сифатли ижросини таъминлаш Вазирликнинг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилди

Рақамли технологиялар вазирлиги марказий аппарати, тизимидаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида Вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Рақамли технологиялар вазири Ҳайъат раиси Шерзод Шерматов олиб борди.

Йиғилишда вазирликнинг бугунги фаолияти, давлат раҳбари томонидан белгиланган топшириқларнинг бажарилиши, соҳани ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар кўриб чиқилди.

Жумладан, унда Ўзбекистон Президенти томонидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенат йиғилишларида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказилди ҳамда рақамли трансформация бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда вазирликка юклатилган масъулиятли вазифалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, Олий Мажлисда 400 та асосий мақсадлардан иборат Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури тақдим этилгани қўшимча қилинди.

Шундан, 25 тасида айнан рақамли технологиялар соҳасига доир мақсадлар қамраб олинганлиги сабабли уларни сифатли ва ўз вақтида тўлиқ ижро этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, йиғилишда 2024 йилнинг “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” доирасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасига вазирликнинг таклифлари тайёрланиши белгиланди. Таклифлар яшил иқтисодиёт ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган рақамли технологияларни ривожлантиришни ўз ичига олиши қайд этилди.

Ўз навбатида, Вазирлик марказий аппарати ҳамда тизимидаги ташкилотларда ижро интизоми ҳолати таҳлил қилинди. Бажарилаётган ишлар сифатини ошириш ҳамда масъулиятни кучайтириш масалалари кўтарилди.

Мажлис якунида ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди ва уларга ижро назоратини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди. Вазир Шерзод Шерматов давлат раҳбари томонидан белгиланган устувор вазифаларни бажариш борасида барча ташкилот ва муассасалар жамоавий ҳамкорликда ишлаши зарурлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг