Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов FOM Group ва GreenWhite Solutions асосчилари билан нималарни муҳокама қилди?

Шерзод Шерматов FOM Group ва GreenWhite Solutions асосчилари билан нималарни муҳокама қилди?

Шерзод Шерматов ва Фарҳод Ибрагимов MENA минтақаси мамлакатларида фаолият юритаётган ўзбекистонлик тадбиркорлар — FOM Group асосчиси Мурат Махкамов ва GreenWhite Solutions асосчиси Абдуқаҳҳор Тошмуҳамедов билан учрашув ўтказдилар.

Суҳбат давомида MENA минтақасида бизнес юритишнинг ўзига хос хусусиятлари, компаниялар эришган ютуқлар ва дуч келаётган қийинчиликлари, шунингдек, Ўзбекистон IТ экотизимини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

БАА, Ирландия, Сингапур ва бошқа етакчи мамлакатларнинг эркин иқтисодий зоналари тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилаётган “Enterprise Uzbekistan” ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди.

GreenWhite Solutions корпоратив мижозлар учун ўз маҳсулотларини жорий этиш мақсадида Саудия Арабистони бозорини ўрганмоқда.

Компания минтақани стратегик муҳим йўналиш сифатида баҳолайди ва мамлакат бозорида талаб юқори бўлган ечимларни яратиш устида ишламоқда.

Муҳокамада Ўзбекистон IТ компанияларининг MENA минтақасидаги истиқболлари ва уларнинг янада ўсиш салоҳияти таъкидлаб ўтилди.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистоннинг IТ бизнесни ривожлантириш ва унинг халқаро бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этиб, ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг