Бу галги талабалар билан учрашув Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти билан ташкил этилди
27 ноябр куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази давлат муассасси мутахассислари томонидан Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг талабалари учун my.gov.uz портали орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мавзусига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур тадбир иштирокчилари Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилган имкониятлар, янги турдаги электрон давлат хизматлари ва улардан фойдаланиш тартиблари билан таништирилди.
Тақдимотлардан сўнг марказ ходимлари викторина шаклидаги ўйинларга талабаларни жалб қилди ва семинар қизиқарли савол жавоблар билан бойиди.
Тадбир якунида энг фаол талабалар эсдалик совғалари билан тақирландилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter