Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Пенсия ҳисоб варағи ҳақида маълумотнома“ни уйдан чиқмасдан текинга олинг

“Пенсия ҳисоб варағи ҳақида маълумотнома“ни уйдан чиқмасдан текинга олинг

Эндиликда ҳарбийлаштирилган давлат ташкилотларида ишлаган ходимлар my.gov.uz орқали “Пенсия ҳисоб варағи ҳақида маълумотнома“ни онлайн олишлари мумкин. 

Илгари бу маълумотномани олиш учун ходимлар ваколатли органга анъанавий тарзда мурожаат қилишлари керак эди. Энди эса Ягона портал орқали исталган пайтда олиш имкониятига эга! 

Пенсия мақоми тўғрисидаги маълумотномани қуйидаги ҳарбийлаштирилган давлат ташкилотлари ходимлари олишлари мумкин:

  • Ички ишлар вазирлиги; 
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; 
  • Мудофаа вазирлиги; 
  • Давлат божхона қўмитаси; 
  • Миллий гвардия.

Ушбу маълумотномалар мутлақо бепул тақдим этилади. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг