Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Peoplehive компанияси асосчиси Бухорода ўз университетини очиш истагини билдирди

Peoplehive компанияси асосчиси Бухорода ўз университетини очиш истагини билдирди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШнинг Peoplehive компанияси асосчиси Р. Абраҳам билан учрашди.

Унда жаноб Абраҳам Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни қайд этиб, мамлакатимизда IT-саноати жадал суръатлар билан ривожланиб бораётгани ва таълим сифатини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, компания Бухоро тиббиёт институти билан тиббий таълим соҳасида ҳамкорлик ишлари олиб борилаётгани таъкидланди.

Улар Бухорода ўз университетларини очиш истагини билдирдилар. Айни пайтда компания тиббиётда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича лойиҳаларни бошқариб келмоқда.

Учрашув якунида томонлар рақамли трансформация ҳамда сунъий интеллект ва таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича келишиб олдилар.

Маълумот учун: Peoplehive компанияси Америка, Европа, Марказий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Ҳиндистон ва Океанияда глобал миқёсда хизмат кўрсатадиган таълим консалтинг компаниясидир. Компаниянинг асосий вазифаси — инглиз тилида сўзлашадиган халқаро талабаларга ўқув дастурлари орқали имконият яратишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг