Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нуфузли АйТи компания ва университетларнинг халқаро тан олинадиган сертификатларига бепул эга бўлинг!

Нуфузли АйТи компания ва университетларнинг халқаро тан олинадиган сертификатларига бепул эга бўлинг!

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазирлиги АйТи соҳасида таълим олаётган иқтидорли талабаларга “Coursera” таълим платформасида бепул ўқиб, халқаро АйТи сертификатларга эга бўлиш имкониятини тақдим этади.

 “Coursera” масофавий таълим платформаси бўлиб, унда дунёнинг 300 га яқин етакчи университетлар (Stanford, Yale, Illinois, Duke, Michigan ва бошқалар) ва компанияларининг (Google, Amazon, Meta, IBM ва бошқалар) 8 та йўналишдаги 12 мингта профессионал таълим ресурслари жойлаштирилган.

Сиз ҳам дунёнинг етакчи университет ва компанияларнинг халқаро сертификатларини бепул қўлга киритинг.

“Coursera” платформасидаги 49 доллардан 400 долларгача бўлган курсларда бепул ўқиш имкониятидан фойдаланинг.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола –  https://forms.gle/4eFVbhQfnGA9dZkY7

Чет тили сертификати бор талабгорларга устунлик берилади.

Бепул лицензиялар сони чекланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг