Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

O‘zbekkosmos” агентлиги Туркий давлатларнинг космик ташкилотлари вакилларининг йиғилишида иштирок этди  

O‘zbekkosmos” агентлиги Туркий давлатларнинг космик ташкилотлари вакилларининг йиғилишида иштирок этди   

Фото: Digital. uz

Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) космик агентликлари раҳбарларининг учрашуви Space Technology (STC 2024) доирасида бўлиб ўтди.

Тадбирни Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби, Туркия Республикаси космик агентлиги раҳбари очиб берди. 

Йиғилишда ТДТга аъзо давлатлар – Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Венгрия кузатувчи давлат сифатида иштирок этишди. 

Учрашувдан кўзланган мақсад — туркий давлатлар ўртасида космик соҳада қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ўзаро муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш учун умумий фаолият йўналишларини йўлга қўйишдан иборат бўлди. 

Учрашув сўнгида Туркий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали космик технологиялар соҳасида доимий равишда илмий тадқиқотлар ўтказиш масалаларига эътибор қаратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг