Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолиятини янада ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолиятини янада ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Кореяга ташрифи доирасида Жанубий Кореянинг Инҳа университети президенти Мёнг Ву Чо ҳамда Инҳа университети Госпитали президенти, профессор Ли Так билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорликда янги курслар ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш, университетлар ўртасида муносабатларни давом эттириш учун қулай шароитларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, университет талабаларига сифатли таълим бериш орқали жаҳон талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш, технология, илмий тадқиқот ва IТ таълим сифатини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир сўнгида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолиятини кейинги 5 йилда янада ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг