Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тез кунда Жанубий Кореянинг яна бир компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очади

Тез кунда Жанубий Кореянинг яна бир компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очади

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жанубий Кореянинг “Posco DX” компанияси АйТи бизнес бошқармаси бошлиғи Ву Шик Жонг билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг глобал АйТи бизнесни юритишдаги асосий афзалликлари, жумладан, стратегик жойлашуви ҳамда тадбиркорлик учун яратилган қулай шарт-шароитлар кенг муҳокама қилинди.

“Posco DX” компания вакили ҳам Ўзбекистонда ёшлар учун яратилган шароитлар ва давлатимиз томонидан АйТи соҳасининг ривожланиши учун берилаётган имкониятларни алоҳида эътироф этди.

Учрашув сўнгида эса 5000 дан зиёд ишчи кучига эга “Posco DX” компанияси мамлакатимизда ўз офисини очишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Умид қиламизки, икки давлат ўртасидаги яна бир ҳамкорлик ҳар томонлама манфаатли бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг