Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ногиронларга ғамхўрлик қилувчи робот

Ногиронларга ғамхўрлик қилувчи робот

Фото: 4PDA

Корнелл университети муҳандислари жиддий касалликларга чалинган одамларга ёрдам бериш учун компьютер технологияси асосида ишлайдиган роботни намойиш этди.

Робот аллақачон умуртқа поғонаси ва мия ярим шари шикастланган, кўп склероз билан касалланган беморларга жуда катта ёрдам бермоқда.

EmPRISE лабораторияси узоқ йиллар мобайнида сунъий интеллектни стол устидаги овқатларни танлашга ва беморни овқатлантиришга ўргатди.

Аммо робот учун энг катта қийинчилик одамга овқат бериш эди.

Шунинг учун тажриба муаллифлари роботни яна иккита муҳим хусусиятлат билан жиҳозладилар: реал вақтда беморнинг оғзини кузатиш ва динамик жавоб механизми.

Ушбу янгилик тиббиёт муассасалари ходимларига таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган мижозларга мустақил ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг