Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

EPAM компаниясида ишлаб отасига электромобил совға қилган қашқадарёлик қиз

EPAM компаниясида ишлаб отасига электромобил совға қилган қашқадарёлик қиз

Айни дамда EPAM компаниясида Software engineer сифатида фаолият юритаётган Азиза Абдурахмонова асли Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан.

У қиз бола бўлишига қарамасдан ўзининг шахсий даромадига отасининг таваллуд куни муносабати билан автомобил совға қилди.

"Менинг АйТи соҳасини танлашимга сабабчи бўлган инсон — бу дадам. Уларнинг касблари инженер механик бўлгани туфайли мен доим уларга ҳавас қилиб инженер бўлишни орзу қилганман. Мени ўқиб, шу касбни эгаллаб, бугун муваффақиятли фаолият юритишимда ота-онамнинг, хусусан, дадамнинг меҳнатлари жуда катта", дейди Азиза.

Маълумот учун, Азиза 2020 йилда ИНҲА университетини тамомлаб, меҳнат фаолиятини UzKDB банкда бошлаган, 2022 йилдан бошлаб эса EPAM systems компаниясида Software engineer сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Бундан ташқари, қашқадарёлик инженер қиз WТМ (Wоmen ТechMakers) амбассадори ҳамда MDCU (Microsoft Developers Community in Uzbekistan)нинг асосчиси ҳамдир.

Қизми, ўғилми бирдек тарбиялаб, билим олишига шароит яратиб берган ота-она кун келиб меҳнатлари роҳатини ҳам ана шундай кўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг