Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Раҳбарларнинг фикрига кўра, сунъий интеллект call-марказлардаги ходимларнинг фаолиятини бир йил ичида ўлдиради

Раҳбарларнинг фикрига кўра, сунъий интеллект call-марказлардаги ходимларнинг фаолиятини бир йил ичида ўлдиради

Фото: 3dnews

Сунъий интеллектнинг (СИ) тобора кучайиб бориши билан бир қатор мутахассисликлар йўқолиб кетиш хавфи ортиб бормоқда. Булардан бири, call-марказ ходимларидир. Аллақачон, баъзи компаниялар марказ ходимларини генератив СИ билан алмаштирмоқдалар ва атиги бир йил ичида саноат фақат сунъий интеллектга асосланган чатботлардан фойдаланиши мумкин. Gartner  маълумотларига кўра, мижозларга хизмат кўрсатиш маркази саноати 2022 йилда тахминан 17 миллион кишини иш билан таъминлаган.

Критивасаннинг сўзларига кўра, СИ call-марказларга бўлган эҳтиёжни минималлаштиришга олиб келади. Унинг қўшимча қилишича, компания ҳали ишдан бўшатишларни қайд этмаган бўлса-да, кўпмиллатли мижозлар генератив СИни жорий қила бошлаганида вазият тубдан ўзгаради ва бу соҳага катта таъсир кўрсатади.

Ўтган йили Ҳиндистон компаниясининг бош директори Duukan  қўллаб-қувватлаш жамоасининг 90 фоизини ишдан бўшатгани ва бу ҳаракат харажатларни тахминан 85 фоизга қисқартирганини айтди.

Ўз навбатида, Критивасан генератив сунъий интеллектнинг имкониятлари бўрттирилганлигини ва одамлар унинг фойдасини ортиқча баҳолашини таъкидлайди. Унинг фикрича, технология умуман иш ўринларини йўқотишга олиб келмайди, чунки "технологик қобилият нуқтаи назаридан" кўпроқ одамлар керак бўлади.

"СИ одамларга ёрдам беради, уларнинг ўрнини босмайди, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш янги турдаги иш ўринлари яратилишига олиб келади" деб ҳисоблайди кўпгина раҳбарлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг