Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келгуси ҳафтадан етакчи банклар иштирокида стартап лойиҳалар билан танишиш мақсадида учрашувлар ташкил этилади

Келгуси ҳафтадан етакчи банклар иштирокида стартап лойиҳалар билан танишиш мақсадида учрашувлар ташкил этилади

Бугун Рақамли технологиялар вазирлигида Ўзбекистоннинг етакчи банклари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов ва Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Ўзбекистон етакчи банкларининг раҳбар-ходимлари иштирок этишди. 

Банк секторини Ўзбекистонда венчур ва стартап экотизимининг ривожланиш динамикаси билан таништириш мақсадида ташкил этилган учрашувда "AloqaVentures" ва IТ Park вакиллари стартап экотизимини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилиб, венчур инвестиция тамойиллари ва стартап лойиҳалар банкларга қандай фойда келтириши ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, банк соҳасига инновацион маҳсулотларни жорий этиш бўйича қатор тавсиялар берилди.

Учрашув давомида меҳмонларга IТ Park фаолияти, резидент компаниялар учун яратилган имкониятлар, IТ экспортини янада ошириш борасида қилинаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Келгуси ҳафтадан бошлаб мамлакатимизнинг йирик банклари иштирокида истиқболли стартап лойиҳалари билан танишиш мақсадида навбатдаги учрашувлар ташкил этилади. Бундан ташқари, инвестицияларни жалб қилиш ва маҳсулотларни банк тузилмасига интеграциялаш имкониятларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг