Почта хавфсизлиги бўйича семинар ташкил этилди

Пойтахтимизда Умумжаҳон Почта Иттифоқининг Электрон тижоратнинг операцион самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича минтақавий лойиҳаси (ORE-3) – Почта хавфсизлиги бўйича иккинчи семинари старт олди.
13 – 16 майгача Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган тадбирда электрон тижорат хавфсизлигини ошириш масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Маълумот учун, ушбу семинарда Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Туркманистон давларлари почта хизматлари вакиллари ҳамда Умумжаҳон Почта Иттифоқи ва PostEurop вакиллари иштирок этишмоқда.
Айтиш жоизки, ORE-3 миллий йўл харитаси ва ҳаракатлар режаси тақдимоти, тадбирда қатнашаётган почта операторларининг хизматлари сифатини баҳолаш ва сифатни яхшилаш учун аниқланган камчиликларни муҳокама қилиш ва етказиб беришни электрон кузатиш каби соҳага оид долзарб мавзулар мазкур семинардан ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter