Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар вазирлигида “ХХI аср болалари” биринчи халқаро болалар театр ва АйТи фестивали бўлиб ўтди  

Рақамли технологиялар вазирлигида “ХХI аср болалари” биринчи халқаро болалар театр ва АйТи фестивали бўлиб ўтди   

Фото: Digital. uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 30 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “Мамлакатимизда миллий маданият, адабиёт ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, бу борада ижодий уюшмалар ва давлат ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар” юзасидан берилган топшириқлари доирасида етакчи ташкилотлар билан маълум бир маданият ва санъат муассасалари ўртасида “Дўстлик клуби” ташкил этилган эди.

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри “Дўстлик клуби” аъзоси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда жорий йилда замонавий компьютер технологияларига бағишланган янги услубдаги “Game over” спектакли саҳналаштирилиб, премераси ўтказилган эди.

Ушбу ҳамкорлик ишларини давом эттириш мақсадида ёш ижрочилар ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшларнинг театр ва АйТига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида куни кеча Рақамли технологиялар вазирлигида театр ва АйТи халқаро фестивали ташкил этилди.

Халқаро тадбирда иштирок этиш учун Беларус Республикаси, Озарбайжон, Қалмоғистон Республикаси, Грузия, Кипр каби давлатларидан 55 дан зиёд актёр хамда режиссёрлар ташриф буюрди. Фестивал доирасида ушбу давлатларнинг театр ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган спектакллар намойишлари, актёр-режиссёрларнинг инновацион ва қизиқарли чиқишлари, маҳорат-дарслари бўлиб ўтди.

Фестивал санъат ва АйТи соҳасида йирик ва аҳамиятли воқеа бўлиб, рақамли технологиялар соҳасида ижодий ғояларни ривожлантириш, маданиятларнинг ўзаро таъсири ва мамлакатлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ва ёш истеъдодлар ўртасида ижодкорликни ривожлантиришга хизмат қилди.

Театр тадбирлари Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар Театри, Ўзбек миллий қўғирчоқ театри ҳамда АйТи Парк биносида бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг