Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Toni Bler Global ўзгаришлар институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Toni Bler Global ўзгаришлар институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Toni Bler Global ўзгаришлар институтининг Осиё-Тинч океани минтақаси филиали раҳбари Жалил Рашид билан учрашди.

Учрашув аввалида IТ Park Uzbekistan фаолияти ҳақида тақдимот бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, меҳмонларга соҳа равнақи йўлида олиб борилган ишлар, келгусидаги режалар ҳамда хорижий IТ компаниялар учун яратилган шароитлар ва солиқ имтиёзлари ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, ягона интегратор – UZINFOCOM фаолияти билан яқиндан таништирилди. 

Учрашув сўнгида IТ таълим, рақамлаштириш, электрон ҳукумат йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг