Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон&Тожикистон — АКТ соҳасида тажрибалар ва фикрлар алмашинуви

Ўзбекистон&Тожикистон — АКТ соҳасида тажрибалар ва фикрлар алмашинуви

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инновациялар ва рақамли технологиялар агентлиги директори билан АКТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида учрашув ўтказди.

Шунингдек, ҳудудий тажрибани ҳисобга олган ҳолда рақамли трансформация жараёнларини амалга ошириш ва такомиллаштириш бўйича масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қолаверса, Электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга оширишда икки давлат ўртасида тажрибалар алмашилди.

Ташриф давомида меҳмонлар Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази, ягона интегратор — "UZINFOCOM” ҳамда “UNICON” фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” МЧЖ фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг