Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IPhoneдаги будилник ишдан чиқди

IPhoneдаги будилник ишдан чиқди

Фото: Ferra

Баъзи iPhone фойдаланувчилари кутилмаган муаммога дуч келишганини айтишмоқда. IPhoneдаги будилник сигналлари ишдан чиқди.

Apple муаммони расман тан олди ва уни ҳал қилиш йўлини фаол равишда ишлаб чиқмоқда. Сўнгги бир неча ҳафта ичида ижтимоий тармоқларда шикоятлар пайдо бўлди.

Фойдаланувчилар “Кўз билан алоқа қилиш” функцияси айбдор бўлиши мумкин, деб, тахмин қилишмоқда. Фойдаланувчи телефонга қараганида автоматик равишда билдиришномалар овозини пасайтиради.

Функция эгасининг эътиборини нотўғри таниб, ҳатто уйқуда ҳам сигнал баландлигини пасайтиради, деб тахмин қилинади.

Apple ҳали аниқ сабабни айтмади, аммо фойдаланувчиларга Face ID созламаларида "кўз билан алоқа" ни ўчириб қўйиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг