Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

CAU Tech Summit 2025: Ўзбекистоннинг рақамли келажаги — дунё етакчилари нигоҳида!

CAU Tech Summit 2025: Ўзбекистоннинг рақамли келажаги — дунё етакчилари нигоҳида!

Central Asian Universityда йилнинг энг катта технологик анжумани — CAU Tech Summit 2025 бўлиб ўтди.

Ушбу йирик тадбир IТ, инновация ва тадбиркорлик соҳасидаги етакчи мутахассисларни, талабалар, стартапчилар, инвесторлар ҳамда халқаро компаниялар вакилларини бир жойга жамлади.

Саммит доирасида Ўзбекистоннинг рақамли таълим йўналишидаги ютуқлари ва келгуси режалари кенг жамоатчиликка тақдим этилди. Рақамли технологиялар вазири ўринбосари ўз нутқида "Ўзбекистон — 2030" стратегияси доирасидаги асосий мақсадларни санаб ўтди:

  • 300 000 нафар ёшларни IТ таълим лойиҳалари орқали ўқитиш;
  • 10 000 дан ортиқ IТ компанияларни шакллантириш;
  • ҳар йили 50 000 мактаб битирувчисини IТ соҳаси билан боғлаш;
  • 1 миллион ёшни хорижий тиллар бўйича сертификатлаш;
  • 50 000 нафар ёшни халқаро профессионал IТ сертификатлари билан таъминлаш.

Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистон рақамли экотизимининг жадал ривожланаётганидан далолат беради ва мамлакатни глобал технологик марказлардан бирига айлантириш сари ташланаётган муҳим қадамлардир.

Саммитнинг энг кутилган ва ёдда қоладиган воқеаларидан бири — “Apple” компанияси асосчиларидан бири Стив Вознякнинг эксклюзив маърузаси бўлди. Унинг Ўзбекистонга илк ташрифи нафақат юртимиз, балки бутун Марказий Осиё учун муҳим воқеа сифатида баҳоланди.

Бу ташриф орқали Ўзбекистоннинг IТ соҳасидаги салоҳияти ва глобал технологик харитадаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганини яққол кўриш мумкин бўлди.

Ўзбекистон глобал технологик майдонга чиқишида CAU Tech Summit 2025 навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг