Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк бор рақамли индустрия ва телекоммуникация соҳасидаги нуфузли халқаро конгрессга мезбонлик қилмоқда

Ўзбекистонда илк бор рақамли индустрия ва телекоммуникация соҳасидаги нуфузли халқаро конгрессга мезбонлик қилмоқда

Фото: Digital. uz

Жорий йилнинг 23-24 апрел кунлари Ўзбекистонда илк бор рақамли индустрия ва телекоммуникация соҳасидаги нуфузли халқаро конгресс “International Wholesale Telecom Congress” (IWTC) ўтказилмоқда.

“O‘zbektelekom” АК “Олмос ҳомий” сифатида қўллаб-қувватлаётган ва фаол иштирок этаётган мазкур тадбир республикада технологик тараққиётни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

“O‘zbektelekom” АК ва Carrier Community GmbH & Co. KG билан ўтказилган музокаралардан сўнг Халқаро улгуржи телеком конгрессининг (IWTC) 12-йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Мазкур халқаро конгресс иштирокчиларга ўз компаниялари, маҳсулот ва хизматларини тақдим этиш, янги алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш имконини беради. GCCM тадбирлари телекоммуникация соҳасидаги жорий тенденциялар ва инновацияларни, жумладан, панел муҳокамалари, ишчи сессиялар ва B2B учрашувларини муҳокама қилиш қулай аудитория ҳисобланади.

Бундан ташқари, мазкур тадбир АКТ соҳаси учун мўлжалланган ўзига хос глобал йиғилиш бўлиб, унда интернет провайдерлар ва мобил алоқа операторлари, жумладан Tier 1, 2 ва3 операторлари, SMS агрегаторлари, контент, медиа ва булутли технология провайдерларини ўз ичига олган экотизимларни бирлаштиради.

Маълумот учун: GCCM бу эксклюзив глобал клуб ва телекоммуникация компанияларининг ҳамжамиятидир. Операторлар ҳамжамияти улгуржи телекоммуникация провайдерлари ва телекоммуникация экотизими ҳамкорлари учун глобал саноат медиа, тармоқ ва брендинг, шу жумладан стационар алоқа, дата, хабар алмашиш, мобил алоқа, маълумотлар сақлаш ва қайта ишлаш марказлари, WAS, MVNO, ISP, Telehouse, Cloud ва бошқа тегишли тармоқлар платформасини тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг