Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Латвиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан Ўзбекистонда АйТи-экспортини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Латвиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан Ўзбекистонда АйТи-экспортини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Латвия Республикасининг “BAO” ҳамда “Wingo-Deposit” компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда АйТи-таълим, АйТи-хизматлар экспорти соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мавжуд имкониятларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда АйТи соҳасида яратилган шароитлар, хорижий компаниялар учун берилган имкониятлар, АйТи-виза ва бошқа имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди. Меҳмонлар учрашув давомида Ўзбекистонда хорижий АйТи-компаниялар учун яратилаётган шароитлар, имтиёзлар ва жозибадор қўллаб-қувватлаш дастурлари уларда катта таассурот қолдирганини ҳамда ўз компанияларининг Ўзбекистонда офисларини очишлари ва шу орқали Ўзбекистонда АйТи-хизматлар хажмини ошириш бўйича ташаббусли лойиҳалари борлигини маълум қилдилар.

Ўз навбатида, Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбарияти ушбу компаниялар билан ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг