Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кореянинг Kookmin университети билан “Бизнес АйТи қўшма таълим дастури”ни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди  

Кореянинг Kookmin университети билан “Бизнес АйТи қўшма таълим дастури”ни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди   

Фото: Digital. uz

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига Корея Республикасининг Kookmin университети васийлик кенгаши раиси Мр.Жиёнг Ким, университет президенти Др.Сеунг Рюл Жеонг бошчилигидаги делегация ташрифи буюрди.

Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Р. Каримжонов бошчилигида кутиб олинди. Ушрашув давомида Ўзбекистонда АйТи таълимни ривожлантириш бўйича яратилаётган имкониятлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олишлари учун давлат дастурлари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, делегация аъзолари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, юқори малакали АйТи мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйишда ҳамкорликни кенгайтириш, ТАТУ ва Kookmin университетлари ўртасида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Мазкур ташриф давомида Kookmin университети ва ТАТУ ўртасида жорий ўқув йилида “Бизнес AйТи қўшма таълим дастури”ни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Маълумот учун: Корея Республикасининг Kookmin университети билан ҳамкорликда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Бизнес АйТи” таълим дастури ва инновацион экотизимни яхшилашга қаратилган умумий қиймати 5 миллион долларга тенг бўлган “ТАТУда инновацион бизнес АйТи таълим тизимини ташкил этиш” грант лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистонда олий таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш ва рақамли иқтисодиётни бошқарадиган АКТ инновацион истеъдодларини тарбиялаш ва саноат-академик ҳамкорлик моделини йўлга қўйиш орқали миллий иқтисодиётга ҳисса қўшишдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг