Ўзбекистон Конституцияси – адолат қомуси (+видео)
Конституция — жамият тараққиётининг мустаҳкам таянчи ва ҳуқуқий кафолати, мамлакатимиз мустақиллигининг ёрқин тимсолидир.
Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида “Ўзбектелеком” АКда ҳам “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган ҳаётий шиори остида “Ўзбекистон Конституцияси – адолат қомуси” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Давра суҳбати аввалида “Ўзбектелеком” АК Фахрийлар кенгаши раиси Ғолибшер Зияев ва Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бахтиёр Жўраев сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
Айниқса, жамиятда соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга бўлган доимий эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижаси ва мазкур жараёнда янги таҳрирдаги Конституция муҳим ўрин тутаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлашди.
Шундан сўнг, тадбир меҳмони – юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Маъруфжон Тожибoев “Ўзбекистон Конституцияси – адолат қомуси” мавзусидаги ўз маърузаси билан иштирокчиларга янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти хусусида маълумот берди.
Қолаверса, янги таҳрирдаги Конституция асосида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини эътироф этиш баробарида, ушбу ижобий ўзгаришлар мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга ҳам ҳисса қўшаётганлигини айтиб ўтди.
Давра суҳбати сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.
Шунингдек, мазкур тадбир доирасида “Ўзбектелеком” АК Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ходимлар ўртасида Конституция кунига бағишлаб “Менинг Конституциям 31 ёшда” шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий диктант ташкил этилди.
Ходимлар ўз ижодий ишларида мамлакатимизда янгиланган Конституцияга киритилган ўзгартиш ва янги моддалар ижросини таъминлаш баробарида, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга бўлган доимий эътибор, оила мустаҳкамлигини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасини кенг баён этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter