Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mercedes биринчи тўлиқ электр Гелендвагенни намойиш этди

Mercedes биринчи тўлиқ электр Гелендвагенни намойиш этди

Mercedes янги тўлиқ электр G-Class йўлтанламасининг тизер тасвирини тақдим этди.

Янги маҳсулот G-Classнинг рамзий куб шаклини сақлаб қолган, бироқ айни пайтда унинг дизайнига замонавий технологияларни акс эттирувчи элементлар қўшилган. Машинанинг премераси яқин кунларда бўлиб ўтади.

Техник хусусиятлари ҳақида маълумотлар кам. Маълумки, электромобил тўрт ўлчамли йўлтанламас бўлиб, тўртта электромоторли ва тўлиқ ғилдиракли узатма тизимига эга.

Шундай қилиб, йўлдан ташқарида фойдаланиш учун оптималлаштирилган янги осма ва орқа ўқ дизайни сериянинг олдинги кўрсаткичларини сақлаб қолиш имконини беради.

Нархи ва сотувнинг бошланиш санаси ҳақида ҳам расмий маълумот ҳали берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда бутун дунёда электромобиллар бозори пасайиб бормоқда. Шу сабабли, масалан, Tesla ўз акцияларининг кескин пасайишига дуч келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг