4000 долларлик Mercedes бор, оласизми?
Mercedes янги АМGни тақдим этди. Гап автомобил ҳақида эмас, электр велосипед — AMG F1 City Edition 750 ҳақида кетмоқда.
Бир қувватланишда 112 км масофани бемалол босиб ўтадиган, максимал тезлиги эса 45 км/соат бўлган бундай Mercedes ҳар қандай йигитнинг орзуси, десак муболаға бўлмайди.
Нақ тўртта ҳайдаш режимига эга велосипед ҳаттоки "спорт" режимида ҳам ҳаракатланади.
Оддий велосипедлардан фарқли ўлароқ, Mercedesнинг нархи эса "атиги" 4000 доллар. Сиз бу нархга велосипед олган бўлармидингиз ё..?


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter