Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дастурчи мураббий Андрей Станкевич раҳбарлигида онлайн тренинг ўтказилмоқда

Дастурчи мураббий Андрей Станкевич раҳбарлигида онлайн тренинг ўтказилмоқда

Фото: Servernews

Мактаб ўқувчиларини спорт дастурлаш бўйича халқаро олимпиадаларга тайёрловчи россиялик мураббий Андрей Станкевич ўзбекистонлик ўқувчилар учун онлайн маҳорат дарсларини ўтмоқда. Онлайн тренингда Ўзбекистондан IOI-2024нинг республика босқичи ғолибларидан иборат 25 нафар мактаб ўқувчи ва талабалар иштирок этмоқда.

Андрей Станкевич:

 — Санкт-Петербургдаги Ахборот технологиялари, механика ва оптика университетининг Ахборот технологиялари ва дастурлаш факультети доценти, таълим соҳасида Россия Федерацияси Президенти мукофоти лауреати, 2004 йилда ACM-ICPC мукофоти лауреати ва 2016 йилдан буён ACM-ICPC АCМ катта мураббийси. Шунингдек, у Санкт-Петербург дастурлаш жамоасининг мураббийи ҳам ҳисобланади.

Тренинг 16 мартдан бошланди ва уч ҳафта давом этади. Ушбу тадбир ёш дастурчиларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг касбий ўсишларига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ва “Yandex” компаниясининг кўмагида ташкил этилди.

Иштирокчилар онлайн тренинг давомида мусобақалардаги муаммоли масалалар ечимини ҳал қилиш билан бирга мураббийдан онлайн-маслаҳат олиш имкониятига ҳам эга бўлмоқдалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг